• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

     Олтиариқлик фермернинг ғаллазорни пайҳон қилган қўйлари тақдири қандай якун топди?

    «Адолат» газетасида, сўнг унга асосланиб интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда олтиариқлик Ҳасанбой Юнусовнинг ғаллазорни пайҳон қилган қўйлари «тақдири» ҳақида шов-шувли хабарлар тарқатилди. «Дарё» мухбири Муҳаммаджон Обидов масалани ўрганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Воқеа гувоҳларининг айтишича, аслида фермер Қурбонали Отажоновга қарашли 10 гектар ғалла майдонида икки юздан зиёд қўй киритиб юборилган. Бундан хабар топган туман ИИБ ходимлари уларнинг 65 тасини ушлаб кета олган. Кейинчалик маъмурий судда бу масала кўрилиб қўй эгаларига жарима белгиланган.

    Ҳасанбой Юнусов жаримани тўласа-да ҳалигача қўйларини қайтариб ололмаётганини тасдиқлади. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идорага яқин «Дарё» манбаси суд қарорига томонлардан бири шикоят ёзган бўлиши ва дастлабки қарор кейинги инстанцияда қайта кўрилиб қонуний кучга киргунча қўйлар эгасига қайтариб берилмаётган бўлиши мумкинлигини айтди. Лекин жабрланувчи фермер Қурбонали Отажонов суд қарорида белгиланган жарима аслида етказилган зарардан бир неча марта кам бўлса-да шикоят қилмаганини билдирди.

    10 гектар янги суғорилган ғалла майдонининг катта қисми пайҳон бўлди, бу энди ниш уриб чиққан дон уруғи ўсишдан тўхтади дегани. Бу майдондан олинадиган ҳосилдорлик кескин камайиб кетади. Демак, ерни ҳайдаш, культивация қилиш, бароналаш, маҳаллий ўғитлаш, уруғлик сепиш, агат олиш, минерал ўғитлаш, бир неча бор суғориш харажатлари қопланмай қолади. Шу майдон ҳосилдорлиги йилни зарар билан якунлаши эҳтимоли бор. Матбуот, интернет ва ижтимоий тармоқларда ғаллазорни пайҳон қилган қўйлар «тақдири»га катта этибор қаратиляпти-ю, пайҳон бўлган ғаллазор, зарар кўраётган, ҳуқуқбузарликдан азият чекаётган фермерлар манфаати четлаб ўтилиб масалага бир ёқлама ёндошилмоқда. Холбуки, Марказий Фарғона чўллари ҳудудидаги экин майдонларимизни биринчи марта пайҳон қилаётганлари йўқ. Биз иш ҳақи тўлаб назоратчи-қоровул қўйишга мажбур бўлдик. Лекин 10 гектар майдонни бир киши қўриқлай олмаяпти. Журналистлар ғаллани пайҳон қилиш гуноҳ эканлиги ҳақида ёзиб мол-қўй эгаларини инсофга чақирса бўлмайдими?Қурбонали Отажонов, «Шохимардон» фермер хўжалиги раҳбари
    «Дарё» мухбири суҳбатлашган Олтиариқ туманидаги кўплаб фермерлар бу фикрни тасдиқлади ва шу йилнинг ўзида ғалла пайҳони билан боғлиқ бешта ҳолатни гапириб берди. Яқиндагина «Оқбўйра» ҚФЙ ҳудудидаги «Барака холис» фермер хўжалиги ғаллазорларини пайхон қилган чорва эгасига маъмурий суд 2 800 000 сўм жарима солган. Пайҳонгарчиликдан зада бўлган фермерлар К.Солиев, А.Сатторов туман ҳокимига ғаллазорларни тунда қўриқлашда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Фермер Қурбонали Отажонов ҳам 2017 йил декабрь ойида туман ҳокимига шу ҳақда ариза билан мурожаат қилган экан.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг пайҳон қилинишига қарши курашишни кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорида шундай дейилган:

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

    - чорва молларини экин майдонлари четларида ўтлатилишини қатъиян тақиқласинлар;

    - экинзорларнинг пайҳон ва нобуд қилиниши ҳолатлари аниқланган тақдирда чорва моллари, автотранспорт, қишлоқ хўжалиги техникаси ёки экинзорларни пайҳон ва нобуд қилишнинг бошқа воситалари эгаларини аниқлаш юзасидан тезкор чора-тадбирлар кўрсинлар ҳамда уларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарлик чораларини кўриш учун материалларни тегишли органларга тақдим этсинлар.

    - Жойларда қишлоқ хўжалиги экинзорларининг пайҳон қилинишига қарши курашиш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, ички ишлар вилоятлар бошқармалари ва туманлар бўлимлари бошлиқлари, шунингдек тегишли туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.

    Маълум бўлишича, Ҳасанбой Юнусовга тегишли қўйларнинг барчаси соғ-омон, уларга махсус ажратилган қўйбоқарлар кеча-кундуз қарамоқда, ҳатто уларнинг бир нечтаси қўзилаган.

    12.02.2018, 10:00   Изоҳ (0)   58143
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бешариқдаги «Андархон» халқаро мақомига эга бўлган чегара-божхона пости очилди

    12.02.2018, 09:49

    Қашқадарёда 19 ёшли йигит отасини пичоқлади

    12.02.2018, 09:03

    Наманганда ЙПХ инспекторини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

    12.02.2018, 08:42

    Самарқанднинг Пастдарғом туманида уй портлади. 6 киши ҳаётдан кўз юмди

    12.02.2018, 08:14

    Навоий шаҳрида «Диққат, пиёда!» тадбири бошланди

    11.02.2018, 17:33

    Қуйичирчиқда фарзандлари ҳаммомга жойлаштирган 87 ёшли қария шифохонага ётқизилди

    11.02.2018, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.