Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси имконияти чекланган фуқароларга мурожаат қилиб, эски паспортларни 2018 йилнинг 1 июлига қадар биометрик паспортларга алмаштириш зарурлиги ҳақида эслатди, деб хабар беради «Газета.uz».
Биометрик паспортни жорий этиш бошланган 2011 йилдан бери Тошкент шаҳар аҳолисининг 99 фоизи янги паспорт олишга муваффақ бўлган.
Имконияти чекланган фуқароларнинг қариндошлари ёки қўшнилари биометрик паспорт олиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг туманлардаги бўлинмаларига мурожаат қилиши мумкин.
Биометрик маълумотларни тўплаш пунктлари қошида ариза берувчининг бармоқ изи ва суратини яшаш жойи, шифохона ёки бошқа муассасаларда олиш имкониятини берувчи мобил станциялар ташкил этилган.
Янги паспорт олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
- Биометрик паспорт олиш учун ариза;
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
- Ногиронлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки тиббий муассаса маълумотномаси;
- Фуқаро биометрик маълумотларни тўплаш пунктларига соғлиғи туфайли мустақил равишда мурожаат қила олмаслиги ҳақидаги далолатнома;
- Давлат божи тўланганлиги ҳақида квитансия.
Изоҳ (0)