Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 10 февраль соат 12:30 да «Пахтакор» МФЙ Гулбаҳор кўчасида яшаган 1970 йилда туғилган Х.Зоиров бошқарувидаги ВАЗ-2107 русумли автомашинасини «Янгиер-Чимқўрғон» 4Р-32 йўлининг 3164-пикет қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтида 3601-сонли юк поезди билан тўқнашиб кетган, деб хабар беради ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Автоҳалокат натижасида ВАЗ-2107 автомашинаси ҳайдовчиси Х.Зоиров жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва унинг йўловчиси Ф.Тўраев касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)