Грузия собиқ президенти ва «Янги кучлар ҳаракати» партияси етакчиси Михаил Саакашвили 12 февраль, душанба куни Киевда қўлга олинди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Татьяна Баграновская маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Саакашвилини партиямиз офиси яқинидаги ‘Сулугуни’ ресторанида қўлга олишди. Уни ўзини танитмаган камуфляжли кишилар куч билан оқ фургонга чиқарди ва номаълум йўналишда олиб кетди», — деди Баграновская.
Ҳозирда Саакашвилининг адвокатлари унинг олиб кетилиши билан боғлиқ барча тафсилотларни ўрганмоқда.
Украина хавфсизлик хизмати ва ички ишлар вазирлиги матбуот хизматлари мазкур муассасаларнинг сиёсатчи ушланишига алоқаси йўқлигини билдирди. Партия вакиллари Саакашвилининг қўлга олиниши Миграция хизмати томонидан уюштирилганини истисно этмади.
Изоҳ (0)