Москва вилоятидаги Ан-148 самолёти қулаган жойида 800 га яқин жасад бўлаги ва ҳаво кемасининг 440 дан ортиқ қисми аниқланди. Бу ҳақда оператив штаб вакили маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».
«12 февраль, душанба куни соат 17:00 ҳолатига 775 жасад бўлаги ва самолётнинг 441 та қисми топилди», — деди штаб вакили.
Қутқарувчилар самолёт қисмлари сочилган 30 гектар майдондан 27 гектарини текшириб бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)