Австрия жануби-шарқидаги Штирия федерал ерида икки йўловчи поезди тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса Никласдорф коммунаси яқинида маҳаллий вақт билан 12:25 да рўй берди. Жабрланганлардан бир неча киши енгил яралангани билдирилмоқда.
Воқеа жойига қутқарув ва ўт ўчириш хизматлари етиб келди.
Изоҳ (0)