Эстония ва Россия 10 февраль, шанба куни Койдула чегара пунктида жосуслиги учун ҳукм қилинган фуқароларини айирбошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Эстонияда жосуслик учун жазони ўтаётган Россия фуқароси Артём Зинченко Россияда шу модда бўйича қамалган эстониялик тадбиркор Райво Сусига алмаштирилди.
Россиялик 2017 йил май ойида шпионажда айбдор деб топилган ва 5 йил қамоқ жазосига ҳукм этилганди. Эстонияликка ҳам ўтган йил декабрида шу айблов билан 12 йил қамоқ жазоси берилганди.
Алмашувдан олдин уларнинг иккиси ҳам афв этиш ҳақида илтимоснома тақдим этган, Россия ва Эстония президентлари буни қондирганди.
Изоҳ (0)