Гонконгда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. «РИА Новости» хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, 60 га яқин одам тан жароҳати олган.
Қайд этишларича, ҳалок бўлганлар орасида икки аёл ҳам бор. Жабрланувчиларнинг бари яқин орадаги шифохоналарга ётқизилган.
Номаълум сабабларга кўра, автобус ағдарилиб кетган. Ҳодиса жойида қутқарувчилар, шифокорлар ва полиция иш олиб боряпти.
Изоҳ (0)