Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёти Сурия чегараси яқинида қулади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Президентнинг маълум қилишича, бу вертолёт Суриянинг Африн минтақасида ўтказилаётган «Зайтун новдаси» операциясида қатнашаётган эди ва курдлар томонидан уриб туширилган.
«Улар бу қилмишлари учун ҳали яхшигина ҳақ тўлашади», — дея Эрдўғоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Hurriyet нашри.
Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг маълум қилишича, авиаҳалокат оқибатида икки туркиялик икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)