Япониядаги кучли қор бўронлари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 48 киши жабрланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Фукуи префектурасида уч киши ўз автомобили ичида заҳарланиб ўлган — машинанинг газ чиқариш қувури қор билан тўлиб қолгани сабаб, машина тутуни салонга урган.
Яна бир киши Ниигата префектурасида ҳалок бўлган — у томни қордан тозалаётган вақти, сирғалиб кетиб, ерга қулаган. Жами 48 киши сирпанчиқ йўлларда йиқилиб, тан жароҳати олган.
Хабар беришларича, Фукуида қорнинг қалинлиги 1 метру 9 сантиметрга етган, Ниигатада эса 1 метр 23 сантиметрни ташкил этган.
Якшанба куни мазкур ҳудудларда ҳаво ҳарорати +9...+10 даражагача кўтарилиши кутилмоқда — бу сув тошқинлари, қор кўчкилари, селларга сабаб бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)