КХДР раҳбари Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Инни Шимолий Кореяга таклиф қилди. Бу ҳақда Yonhap агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Жанубий Корея президентига «қисқа вақт ичида» Пхеньянга ташриф буюриш борасидаги таклифни КХДР раҳбарининг синглиси Ким Ё Чжон етказди.
Шимолий Корея делегацияси президент саройига ташриф буюрди ва Жанубий Корея президенти уюштирган тушликда иштирок этди.
Мун Чжэ Ин агарда керакли барча «шароитлар яратилса» КХДРга ташриф буюриши мумкинлигини маълум қилди.
«Келинглар, келажакда зарурий барча шарт-шароитларни яратиб, якдил келишувга эришайлик», — деди «жануб» етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон ҳамда 21 кишидан иборат делегация Пхёнчхандаги қишки Олимпиада ўйинлари томоша қилиш учун Жанубий Кореяга ташриф буюрган.
Изоҳ (0)