Мексикалик эркак почта орқали тирик йўлбарс боласини жўнатишга уриниб кўрди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Ичига ҳайвон жойланган қутини полиция ити аниқлаган. Йўлбарс боласи Халиско штатидан Мексиканинг ғарбига экспресс почта орқали жўнатилган пластик қути ичида бўлган. У чанқаган, бироқ умумий ҳолати яхши бўлган.
Жўнатманинг ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилган бўлса ҳам, ҳайвоннинг бундай жўнатилиши шафқатсиз муносабат деб тан олинган. Йўлбарс боласи олиб қўйилган ва ҳайвонларни сақлаш марказига жўнатилган. Полиция ва табиатни муҳофаза қилувчи идоралар текширув бошлаган.
Изоҳ (0)