Хитойнинг Анхой провинциясида ўзаро баҳс бойлаб, 200 юань пулни ёқиб юборган икки киши жаримага тортилди, деб хабар беради TJournal.
Эркаклар ресторандаги зиёфатдан сўнг ким бадавлатроқ эканлигини шу тариқа аниқламоқчи бўлган. Икки эркакнинг ҳар бири 100 юандан ёққани учун 1000 юань жаримага тортилди.
Мазкур ҳодиса акс этган видео интернетга жойланганидан сўнг полиция уларни топиб, маъмурий жазога тортган.
Хитойда нақд пулга қасддан зарар етказиш жиноят ҳисобланади.
Изоҳ (0)