Шри-Ланкада сайёҳлар кийикни тутиб, ютиб юборган питонни видеога олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса орол-давлат жанубий қирғоғидаги «Бундала» миллий боғида рўй берди. 4 метрли илон ўлжани тўлиқ ютиб юборди. Жараён бир соатга яқин давом этди.
Боғ ходимига кўра, ўзини бундай тутиш питонларга хос эмас, чунки улар кўпинча одамлар борлигини пайқагач, ўлжасини ташлайди.
https://youtu.be/k7ijqwiFJiM
Изоҳ (0)