Шотландиянинг Абердиншир шаҳрида яшовчи Брюс Грабб исмли фермер молхонада йўлбарсни кўриб қолган ва полиция чақирган. У йўлбарс сигирларга ҳужум қилишидан қўрққан, деб ёзмоқда TJournal.
Грабб йўлбарсни 4 февраль куни кечқурун кўриб қолган. Чақирув жойига бир нечта полиция автомобили ва қуролланган бўлинма етиб келган. Улар ҳатто маҳаллий қўриқхона ходимлари билан боғланиб, улардан йўлбарс қочган ёки йўқлигини сўраган. 45 дақиқадан сўнг ҳайвоннинг қимирламаётганини пайқаган полициячилар ундан шубҳалана бошлаган.
Якунда йўлбарс юмшоқ ўйинчоқ бўлиб чиққан. Полициячилар вазиятни «атайлаб уюштирилган ёлғон чақирув» деб атаган. Полициячилар йўлбарсни олиб кетган ва уни ўзларида тумор сифатида қолдиришни хоҳлаётганини айтган.
Грабб молхонада ўйинчоқни ким қолдириши мумкинлигини билмаслигини ва «йиртқични» кўрган пайтда ҳушёр бўлганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)