«Тахтлар ўйини» сериалининг яратувчилари Дэвид Бениофф ва Дэн Уайсс «Юлдузлар жанги» фильмининг янги сериясига сценарий ёзади ва уни суратга олади. Бу ҳақда StarWars сайтида маълум қилинди.
Бениофф ва Уайсснинг ижоди Люк Скайуокернинг классик сагаси ва яқинда анонс қилинган Райан Жонсоннинг трилогиясидан фарқ қилади.
«Дэвид ва Дэн — бугунги кундаги энг яхши сценарийнавислардан. Ўйлашимча, уларнинг кўп қиррали қаҳрамонлари ‘Юлдузлар жанги’ фильмининг сюжетини ақл бовар қилмас даражада қизиқарли қилиб юборади», — дейди Lucasfilm президенти Кетлин Кеннеди.
«1977 йилнинг ёзида биз узоқ галактика томон йўл олдик ва ҳамон у ҳақида орзу қиламиз. Бизга тақдим этилган имкониятдан жуда мамнунмиз ва шу билан бирга зиммамиздаги масъулиятдан бизор чўчияпмиз. ‘Тахтлар ўйини’нинг сўнгги мавсуми тугаши билан биз мамнуният билан ишга киришамиз», — дейди Бениофф ва Уайсс ўзларининг биргаликдаги баёнотида.
Янги фильм қачон экранларга чиқиши маълум қилинмади.
Изоҳ (0)