«Юлдузлар жанги»дан иккинчи «Ҳикоя» қандай қилиб Соло ўзининг асосий шериклари — Чубакка ва Ландо Калриссиан билан танишгани ҳақида ҳикоя қилади. TJournal фильмнинг биринчи тизерига эътибор қаратди.
2017 йилнинг июнь ойида Disney компаниясининг раҳбарияти «Соло» устида ишлаётган режиссёрлар Фил Лорд ва Кристофер Миллерни ишдан бўшатган. Тахминларга кўра, бундай қарорга келишга сценарий муаллифи Лоуренс Кедзан билан юзага келган келишмовчилик сабаб бўлган. Лорд ва Миллер тез-тез сценарийдан чиқиб кетган, Кедзан эса сценарийдан чиқмасликни талаб қилган. Рон Ховард лойиҳанинг янги раҳбари бўлган ва унга тасвирга олишни охирига етказиш юклатилган
Изоҳ (0)