«Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига асосан Имом Исо ат-Термизий ҳақида ҳикоя қилувчи фильмни суратга олишга ҳозирлик кўрилмоқда. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Режиссёр Абдухалил Мингноров томонидан актёр ва актрисалар гуруҳи синовдан ўтказилмоқда.
Cсенарий муҳаддис олим — Абу Исо ат-Термизийнинг ҳаёти, фаолияти билан боғлиқ воқеалар, унинг устози — Имом Бухорий билан ўтказган машғулотлари ҳақидаги ҳикоялар асосида ёзилган.
Хабар беришларича, лойиҳани амалга оширишда шайх Абдулазиз Мансур ҳам ўзининг маслаҳатлари ва кўрсатмалари билан иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)