Рашид Маликовнинг «Сабот» фильми 2018 йилнинг 19—26 апрель кунлари дунёнинг энг нуфузли кинофестивалларидан бири ҳисобланган «А» категориядаги 40-Москва халқаро кинофестивалининг асосий дастуридан ўрин олди, деб хабар беради кинематографияни ривожлантириш маркази матбуот хизмати.
Шунингдек, фильм кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан 71-халқаро Канн кинофестивалида дастурдан ташқари намойиш этиш учун тавсия этилмоқда.
Фильмда бош ролларни таниқли актёрлар Карим Мирҳодиев, Сейдулла Молдаханов, Беҳзод Ҳамроев, Нигора Каримбоева, Зулхумор Мўминовалар ижро этган.
«Ўзбеккино» МА буюртмасига асосан суратга олинган «Сабот» бадиий фильмида Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритиш арафасидаги давр – 1980 йиллар воқеалари тасвирланган. Унда қорақалпоғистонлик собиқ байналмилал жангчининг хотиралари, ўй-хаёллари, кечинмалари ҳақида ҳикоя қилинади.
Изоҳ (0)