Германиянинг Золинген шаҳрида россиялик режиссёр Анатолий Резников 77 ёшида вафот этди, деб ёзади «Вести.ru».
У Аркадий Хайт сценарийси бўйича мушук Леопольднинг саргузаштлари ҳақидаги мультфильмлар сериясини яратган. «Мушук Леопольднинг саргузаштлари» мультфильми учун муаллифлар гуруҳи 1985 йилда Собиқ иттифоқ давлат мукофотига сазовор бўлган.
Томошабинлар Резниковни «Похол буқача», «Робинзон Кузя», «Бир тийинлик чақа», «Думли автомобиль», «Тонгги мусиқа» каби мультфильмлар орқали таниган. «Мушук Леопольднинг қасоси» деб номланган биринчи мультфильм 1975 йилда чиқарилган.
22 йиллик танаффусдан сўнг Анатолий Резников мультфильмлар устида ишлашни қайта бошлаган. Режиссёрнинг 75 йиллиги шарафига унинг янги мультсериали — «Мушук Леопольднинг янги саргузаштлари» чиққан.
Изоҳ (0)