• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Бировнинг қўшиғи, бировнинг мусиқаси, биров берган оҳанг, безак ва ишлов ёхуд жонли «плеер»чилик хусусида

    «Халқ сўзи» газетаси ўз мақоласида Навоий вилояти қўшиқчилик мактабини танқид остига олди. Мақолани тўлиқ келтириб ўтамиз.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Бақироқлик жарчига хос. Лекин санъаткорман, деб даврага чиққан одам жарчи эмас. Унинг овозида шира, жозиба, жилла қурса жиндек иқтидор, ички дард бўлгани яхши. Акс ҳолда...

    Техника ривожланган бугунги асримизда овозни ҳар мақомга йўрғалатиш мумкин. Бинобарин, устоз кўрмаган шогирд ҳақидаги ҳикмат ҳам аллақачон кўп қирраларни кашф этган...

    Тилга олмоқчи бўлган мавзуимиз аслида устоз ёхуд ношуд шогирдлар ҳақида эмас, балки Навоий вилояти қўшиқчилик мактаби хусусида. Шу боис аввал бошданоқ ҳудудда ўзи қўшиқчилик мактаби борми, деган ҳақли саволга жавоб излаймиз.

    Ушбу мавзу вилоятнинг икки номдор санъаткори билан бўлган суҳбатда ҳам кўтарилган эди. «Яхши қўшиқлар кўп, улар мухлисларга етиб бормаяпти», деган эди ўшанда ҳар иккиси ҳам таъна аралаш. Гап қўшиқ эмас, қўшиқчилик мактаби ҳақида борарди. Модомики, улар шуни исташган экан, майли ҳар иккиси хусусида ҳам фикр юритайлик.

    Истаган тўйга борамиз, маҳаллий яллачилар, даврага Комилжон Отаниёзов, Маъмуржон Узоқов бўлиб кириб, Озодбек Назарбеков, Алишер Файз ва ҳоказолар бўлиб чиқиб кетишади. Бу, эҳтимол тўй эгалари учун маъқулдир. Лекин савол туғилади: Андижон ёки Фарғонада навоийлик қайси хонанданинг қўшиғи даврани «қиздирмоқда»? Тўйбоп қўшиқларимиз ҳам йўқми?! Ёки навоийликларнинг қайси қўшиқлари куннинг хитига айланиб, мобил алоқа компанияси ва ижтимоий тармоқлардан сизу бизни «безовта» қилаяпти. Нима, бу ерда истеъдодлар йўқми, фавқулодда талантлар жуғрофий муҳит танлаб туғилишадими ё?..

    Яна вилоятдаги тўй ва давраларга қайтамиз: одамлар эшитаяпти, рақсга тушаяпти баъзилар эса жўшиб, «эй, дўст, худди ўзи-я», дея олқишлаб ҳам қўймоқда. Афсуски, ана шу ҳолат, яъни бировнинг «худди ўзи» бўлиб юриш ортидагилар учун санъат, асосан, рўзғор тебратиш манбаи бўлиб қолиб, бундай овоз соҳиби фаолиятининг жарчидан фарқи қолмаган. Бировнинг қўшиғи, бировнинг мусиқаси, биров берган оҳанг, безак ва ишлов экан уни тингловчига етказаётган хонанда жонли «плеер» вазифасини бажараяпти холос.

    Ҳа, энди отарчи ўз оти билан-да, деган эътироз туғилиши табиий. Тўй азалий қадриятимиз, минг-минг йиллик анъаналарга эга экан, санъаткорнинг унга беписанд қарашини яна нима билан изоҳлайлик? Қолаверса, қўшиқ фақат тўй учунгина яратилмайди. Бинобарин, санъаткор учун ҳам фақат тўй-томоша саҳна эмас.

    Чалғиб кетдик, аслида сўз овоз хусусида бормоқда. Демоқчимизки, жозибадор овозлар бор. Шунга биргина мисол: 2011 йил Истиқлолимизнинг 20 йиллиги тантаналари куни вилоят амфитеатрида Феруза Рўзиева «Гўзал диёрим» қўшиғини илк бор ижро этди. Қўшиқ авж нуқтасига чиқиб, енгил пауза билан хонанда нафас ростлайди. Олқиш ёғилиб кетди. Шундан руҳланган хонанда саҳна узра гўё учиб юрибди (ҳамон учмоқда). Хуллас, ўшандан эътиборан шу биргина қўшиқ хонандани танитибгина қолмай, кейин ҳам бир неча оммавий тадбирларнинг «хит»ига айланди.

    Бу ўз-ўзидан бўлган эмас. Мазкур қўшиқ яралишидан бир неча ой аввал вилоятнинг ёш, иқтидорли санъаткорлари вилоят ҳокимлигида қабул қилиниб, ҳар бири билан алоҳида самимий суҳбат ўтказилган эди. Шундан сўнг Феруза Рўзиева, Зилола Каримова каби бир қатор ёшлар пойтахтлик бастакорлар билан ҳамкорлик ўрнатишди. Албатта, ҳолва дегани билан оғиз чучимайди. Биз юқорида санаган ёш иқтидорларнинг қўшиқлари қанчадан-қанча бедор тунлар самараси. Лекин пойтахтга бориб санъаткорларнинг қайноқ «кухния»сига кириб олишнинг ҳам машаққати бор.

    Навоий шаҳридаги ташкилотлардан бирининг ёнида (шундоқ янги бозор рўпарасида), дарахтлар тагида ҳар шанба ва якшанба кунлари қўшни вилоятлик бир онахон қимтинибгина ёз бўйи помидор, бодринг сотади. Сабаби, бозордан онахонга ўрин йўқ. Ушбу мақолани тайёрлашда негадир шу онахон ёдимга тушаверди. Бир кун ҳеч бўлмаса бозорга яқинроқ жойда сотмаслигининг сабабини сўраган эдим.

    — Улар (олибсотарларни назарда тутмоқда — Т.Э.) пачкалаб ерга уришади — айтган нархига бермасам, — деди онахон.

    Одатда меҳнатга бўйни ёр бермаган, табиат иқтидордан қисганлар дарров тил топишиб, гуруҳ тузадилар. Ва бундай гуруҳ ҳамда унинг аъзолари ўзларидан бир қадам олдинга ўтаётганларни қайириб ташлаш, уларнинг меҳнатини юзага чиқармасликнинг барча чорасини кўрадилар. Айниқса, ижод билан боғлиқ соҳалар, жумладан қўшиқчиликда бу ниҳоятда чигал жараён. Боиси иқтидорнинг аниқ мезони йўқ. Техника имкони шу қадарки, озгина ҳафсаланг бўлса, элнинг олдига хоҳла Ҳосила Раҳимова, хоҳла Абдулазиз Йўлдошев бўлиб чиқишингни таъминлайди.

    Хуллас, шундай қўшиқ ва қўшиқчилик «бизга бўлаверади» тамойилида айримлар вилоятда кунини кўриб юрибди. Муҳими, катта-кичик саҳнага торгина бўлса-да йўлакча топсанг етади. Чиқаверасан, айтаверасан, бирор ўн йил ўтиб, мукофот таъма қилсанг ҳам ҳеч ким эътироз билдиролмайди. Ахир, ўн беш йилдан буён саҳнадасан, «мумтоз ашулаларни маромига етказиб ижро этган,» деган тавсифноманг бор.

    Тўғри, санъат элнинг яхши кунларида хизмат қилиши керак. Бироқ хизмат қилсангу санъатдан йироқ бўлсанг, бода ўрнига нуқул сув ичишдай гапда. Натижада депсиниб, ерга мушт ўқталиб, мен буюк юрт фарзандиман, деб жазава билан айтилган қўшиқлар дунёга келмоқда. Уларни байрам репертуаридан олиб ташлаб кўрчи!?

    Халкимиз тирикчиликнинг айби йўқ, меҳнат билан топилса ҳар бир сўм она сутидай ҳалол дейди. Аммо тирикчилик, «тирриқчилик» бўлмаслиги керакда. Шунда ҳар бир ҳудуднинг ўз қўшиқчилик мактаби, ўзини хизмат кўрсатиб қўйган санъаткори бўлади.

    Темур Эшбоев

    18.01.2018, 08:33   Изоҳ (0)   20531
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миллий театр жамоаси Қорақалпоғистонга ижодий сафар билан боради

    17.01.2018, 17:00

    Москва шаҳрида «Дўппи» Шарқ бозори кўргазмаси иш бошлади

    17.01.2018, 16:20

    Фарғонада «Мақом мактаби» ва «Аския мактаби» ташкил этилди

    13.01.2018, 14:44

    Озодбек Назарбеков: TV Park Uz’нинг тақдимотида «Ёшлар» телеканалининг бош продюсери сифатида иштирок этдим

    11.01.2018, 20:56

    Туркияда Троя йили эълон қилинди

    11.01.2018, 05:24

    10 январь — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ойбек таваллуд топган кун

    10.01.2018, 17:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.