«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров қорақалпоғистонлик санъаткорлар билан учрашди, деб хабар беради «KRuz.uz».
Тадбирда «Ўзбекконцерт»нинг концерт томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Музаффар Сайфуллаев ва Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири Полат Айтмуратов ҳам иштирок этди.
Учрашувда лицензия масаласи алоҳида муҳокама қилинди. Лицензиясиз фаолият юритаётган санъаткорларга қатъий чора кўрилиши таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, талаба санъаткорларга 1 йиллик имтиёзли лицензия берилиши ҳам айтиб ўтилди.
Хабарда қайд этилишича, Қорақалпоғистонда лицензия олган ижодкорлар 67 нафарни ташкил этади.
Изоҳ (0)