Навоий вилоятининг Кармана шаҳридаги нодир меъморий ёдгорлик — «Қосим Шайх» мажмуаси 500 йиллик тарихга эга. Айни пайтда мазкур маданий мерос объектида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мажмуанинг зах тортиб, емирилишига сабаб бўлаётган ер ости сувларини бинодан узоқлаштириш мақсадида ҳудудда 4-5 метр чуқурликдаги ҳовуз барпо этилди. Ҳовузда тўпланган сув Касаба каналига чиқариб юборилади.
Шунингдек, мажмуа пойдеворини мустаҳкамлаш, иморатнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган ғиштларини алмаштириш, атрофни ободонлаштириш ишлари ҳам уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)