31 январь кечаси Санкт-Петербург жануби-шарқидаги «Адамас» заргарлик буюмлар дўконига уч нафар қуролланган эркак бостириб кириб, ўғрилик содир этди, деб хабар берди TJournal.
Улар воқеа жойидан дўкон яқинида кутиб турган машинасига ўтириб, шаҳардан чиқиб кетиш томонга ҳаракатланган ва кўздан ғойиб бўлган. Бироқ ушбу ҳудудда «Қўлга олиш» режаси ўтказилаётган бўлган ва полиция тасодифан жиноятчиларнинг машинасига дуч келган.
Жиноятчилар қочишга уринган, аммо йўллар музлама бўлиб ётганлиги сабаб улар чорраҳалардан бирида аварияга учраган. Шундан сўнг ўғрилар машинадан тушган ва полициячилар билан отишма юзага келган. Ўғрилардан бири қорни ва кўкрагидан, бошқаси елкасидан ўқ еган. Полиция томонидан 31 ёшли сержант оёғидан жароҳат олган.
Отишманинг сўнгги дақиқаларида ишдан қайтаётган «жанговар бўлим»нинг тезкор ходими вазиятга аралашган. У жиноятчилардан бирининг қўлига кишан тақилишига ёрдам кўрсатган. Жиноятчиларнинг учинчиси қочишга муваффақ бўлган.
Ҳозирча қолга олинган ўғриларнинг бири доғистонлик, иккинчиси грузиялик эканлиги маълум.
Изоҳ (0)