АҚШдан Австралияга авиапарвозни амалга оширган Boeing Dreamliner 787-9 бир қисмини хантал мойи ташкил этган аралаш ёқилғидан фойдаланди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Биоёқилғи билан таъминланган Австралиянинг Qantas авиакомпанияси лайнерига Лос-Анжелесдан Мельбурнга етиб бориши учун 15 соат талаб этилди. Экологик тажриба учун стандарт авиакеросинга 10 фоиз оддий хантал мойи қўшилди.
Мазкур парвоз чоғида атмосферага ис гази ташланмаси 7 фоизга камайди.
Авиакомпания вакилларига кўра, биоёқилғидан авиақатновлар давомида мунтазам фойдаланилиши бундай ташланмалар миқдорини 80 фоизга камайтиради.
Изоҳ (0)