Илон Маскнинг туннеллар қурувчи Boring Company компанияси ўтсочарлар сотишни режалаштирмоқда. Ишбилармон бу ҳақда ўтган йилнинг декабрь ойида маълум қилган, бироқ барча буни ҳазил деб ўйлаган эди. Бу режаларнинг жиддийлигини Reddit фойдаланувчилари аниқлади, деб ёзмоқда TJournal.
Компаниянинг сайтида ўтсочарга бағишланган саҳифа пайдо бўлган. Маълум бўлишича, ўтсочарнинг нархи 600 доллар туради ва савдода 2018 йилнинг апрель ойидан пайдо бўлади.
Изоҳ (0)