30 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси очилди. Қаршида эса Биринчи Президентнинг ҳайкали очилди — бу Ислом Каримовнинг Ўзбекистондаги учинчи ҳайкалидир.
2. Тошкентда кўчада қолдириб кетилган чақалоқни топиб олишди. Сурхондарёда чақалоғини 5 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.
3. Россияда дўстидан айрилган, қишлоғида масжид ва болалар боғчаси қуришни ният қилган самарқандлик муҳожир ҳикояси. «Дарё» «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хориждаги ватандошларнинг фикрларини эълон қилишда давом этади.
4. Тошкент ИИББ маст ҳайдовчилар ва енгилтабиат аёллар фотосуратларини эълон қилиши сабабини тушунтирди. ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев сўзларига кўра, муассаса ушбу ҳолатда кимнингдир ҳуқуқлари бузилган деб ҳисобламайди.
5. Тошкент шаҳри аҳолиси сўнгги 5 йилда 5 фоизга ошди. 2018 йилда Тошкент шаҳридаги аҳоли сони 2 миллион 498 минг кишига етиши кутилмоқда.
6. Фоторепортаж: Қашқадарё ва Сурхондарёда кумуш қиш. Ўзбекистонда кузатилган кучли совуқнинг сўнгги куни — 29 январь жанубий вилоятлар оппоқ қорга бурканди.
7. «Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасини 5 та гол уриш билан бошлаб, гуруҳ босқичига йўлланма олди. Навбатда «Пахтакор» — унинг «Ал-Гарафа» (Қатар)га қарши ўйини 30 январь куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланиши керак.
Изоҳ (0)