АҚШ Ўзбекистонга икки соат ичида туберкулёзни аниқлаш имконини берувчи Xpert MTB/RIF ускунасининг тўрт комплектини етказиб берди, деб хабар беради «Народное слово».
Бунга қадар Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида туберкулёз ташхиси саккиз ҳафтадан сўнг қўйилар эди.
Тиббий ускунани топшириш маросими республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий марказида бўлиб ўтди.
Маросимда USAID’нинг Марказий Осиёдаги ҳудудий миссияси директори ўринбосари Сара Уолтер, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс ва соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси етакчи мутахассиси Асилбек Аҳмаджонов иштирок этди.
Тез ташхис қўйиш имконини берувчи тиббий ускунани харид қилиш USAID кўмагида ва KNCV Tuberculosis Foundation ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистонда татбиқ этилаётган Challenge ТB лойиҳаси воситасида амалга оширилди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Хpert МТB/RIF ускунасининг 27 та комплектидан фойдаланилмоқда. Уалрдан тўрттасини 2014 йилда USAID ҳадя қилган.
Изоҳ (0)