Наманган вилоят ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Вилоят ҳокими қарорига мувофиқ, Улуғбек Юнусов вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
У бунга қадар Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаб келган.
Изоҳ (0)