30 январь куни Ўзбекистонда Биринчи Президент Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг миқёсда нишонланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шу куни Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Биринчи Президент хотирасини ёд этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Президент девони масъул ходимлари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, хотирасини ёд этди.
У киши узоқ йиллар самарали фаолият юритган Оқсарой қароргоҳи ёдгорлик мажмуасига айлантирилди, Тошкент халқаро аэропорти, йирик муассаса ва ташкилотлар, пойтахтимиз ва вилоят марказларидаги марказий кўчаларга Биринчи Президент номи берилди. Бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.
Тадбирда Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлари, Президент Давлат маслаҳатчилари иштирок этди.
Изоҳ (0)