Суриянинг Африн вилояти соғлиқни сақлаш департаменти раҳбари Анжела Ришо сўзларига кўра, Туркия ҳарбий операцияси бошланганидан буён авиация бомбардимонлари туфайли 89 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Шунингдек, Туркия қуролли кучлари ҳаракатлари натижасида 198 киши жабрлангани хабар қилинмоқда.
Ришо халқаро ташкилотларга мурожаат қилиб, маҳаллий касалхоналарга ёрдам кўрсатишни, оғир ярадорларга кўмак кўрсатиш учун зарур воситаларни етказиб беришни сўради.
Изоҳ (0)