Хитой Арктикада Қутб Ипак йўлини яратиш ташаббусини расман илгари сурди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мамлакат ҳукуматининг матбуот идораси 26 январь куни Хитойнинг Арктикадаги сиёсатига оид Оқ китобни эълон қилди. Унда Пекин, гарчи Арктикада ҳудудларга эга бўлмаса ҳам, унинг ишларидаги манфаатдор томон эканлиги билдирилган.
Арктика денгиз йўллари ва табиий ресурслари Хитой энергетика стратегияси ва иқтисодий ривожига улкан таъсир кўрсатиши мумкин. Жумладан, шимолий денгиз йўли Хитой маҳсулотларини Европага тезроқ етказиш имконини беради.
Ҳозирда товарлар Сувайш канали орқали Роттердамга юборилмоқда ва бунга ўртача 48 кун вақт сарфланмоқда.
Изоҳ (0)