Киевда полиция икки кишини ўғирлаб кетган ва уларни озод қилиш эвазига биткоинда ҳақ тўланишини талаб қилган жиноятчиларни қўлга олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Талаб қилинган биткоинлар суммаси валюта эквивалентида 5 миллион долларни ташкил этгани билдирилмоқда.
Полициянинг махсус операцияси давомида бир неча ой тутқунликда сақланган шахслар озод қилинди.
Изоҳ (0)