Фарғона вилояти Риштон туманидаги «Исомиддин Комилжон кўли» фермер хўжалиги раҳбари М. Исомиддинов 30 гектар ер майдонидан 8 гектарини таниши Т.М. га сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фермер сотаётган ер майдонини Риштон тумани ҳокимлиги ер ажратиш комиссиясидаги танишлари орқали расмийлаштириб беришини ҳам айтади. Албатта бу қуруққа бўлмаслигини билдириб, танишидан 10 минг доллар талаб қилади.
Ваҳоланки, фермер ер ажратиш тендер танловлари орқали амалга оширилишини ҳам яхши биларди. Афсуски, нафс устун келди.
Т. М. нинг аризасига асосан М. Исомиддинов Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вилоят бошқармаси ва МХХ Риштон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Фарғона шаҳридаги Қиргули мавзесида 10 минг доллардан 6 минг долларини олаётган пайтда ушланди.
Изоҳ (0)