• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Муҳожирлар ҳаёти. Новосибирскдаги шаҳрихонлик йигит: «Аввалига уйланиш учун Россияда ишладим. Энди оиламни боқиш учун Россиядаман» (видео)

    «Дарё» интернет-нашри «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ватандошларнинг фикрларини эълон қилиб боради. Эълон қилинаётган бу фикрларда меҳнат муҳожирлари учун шарт-шароитлар яратиш йўлида бугун бошланган ишлар, ўзгаришлар учун таклиф ўлароқ жаранглаган изоҳлар ҳам йўқ эмас.

    Эълон қилинаётган иккинчи монолог — Россиянинг Новосибирск шаҳрида меҳнат қилаётган шаҳрихонлик йигитнинг фикрлари (уни «Дарё» муҳаррири Дилшод Шарипов ёзиб олди). Унинг илтимосига кўра, исми-шарифи ва унинг шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилмади, матн жузъий таҳрирларга учради.

    Шаҳрихонданман, ёшим 30 да. Коллежни радиотехника йўналиши бўйича тугатганман, институтда ўқишга имконим бўлмади. Россияга биринчи марта 2007 йили, қариндошларим билан бирга келганман. Бошида тил бўйича муаммоларим бор эди. Бу ерда кўп жойларда, ҳар хил шароитларда ишладим. Масалан, Москвада йўл қурилишда ишлаганман — у ерда шарт-шароит шунчаки «ноль» эди.

    Икки ойдан бери Новосибирскдаман. Хонадонда ишлайман. Иш берувчининг иккита экскаватори бор, шунда ишлаймиз. Хонадон эгаси экскаватор ҳайдашим учун мени ўз ҳисобидан ўқитмоқчи. Ўзим эса патент олиш ҳаракатидаман. Бу ерда ойига 400—500 доллар ишлаб топяпман. Иш берувчим ўз хонадонидан уч хона ажратиб берган. Шароит Шаҳрихондаги уйимдан яхши — электр, газ бор.

    Саккиз йил олдин Москвадан Ўзбекистонга автобусда қайтганман. Автобусда беш сутка юрганмиз. Шу беш кун ичида фақат уч соат ўриндиқда ўтириш насиб этган. Чап елкам автобус ойнасига теккани ҳолда уч соат ухлаб қолибман. Шугина уч соат ичида елкам ва қўлим музлаб бўлган. «Музлагунча билмаганмисан?», дейишингиз мумкин. Лекин уч кун ухламаган одам ўликдек қотиб қолар экан-да. Совуқ тушса, елкам ўша кунларни эслатади. Ҳозир фақат самолётда учяпман, жонимнинг қадрига етмоқчиман. Охирги сафар 1 миллион 600 минг сўмга авиачипта олдим.

    Худога шукур, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихона ва консулликларига ишим тушмаган. Лекин олти йил олдин шеригим паспортини йўқотиб қўйганида, у билан бирга Москвадаги консуллик идорасига борганман. Шеригимнинг иши ҳал бўлган, аммо у ердагиларнинг ўз ватандошларига муомаласидан консулликка борганимга тавба қилганман ва шундан кейин уларнинг борлигини ҳис қилмай қўйганман. Кўчада гадой ялиниб садақа сўрайди, унга бир паст назар билан пул узатасиз — консулликда биз ҳам ўша лўлининг аҳволига тушганмиз, фарқимиз — лўли бу ялингани учун пул олади, биз эса пул ҳам берганмиз.

    Россияда ўзбеклар тўлиб тошиб ётибди, ҳамма ишда ишлашади. Мана, куни кеча — кўчага чиққандим, ташқарида минус 35 даража совуқ. Шу совуқда ўзбеклар ишлаяпти. Ачиндим. Жуда ҳам ачиндим. Биз топаётган пуллар йўқотган соғлиғимизга арзийдими, деб ачиндим. Бу аҳволда ишласак, 15—20 йилдан кейин нима бўлади? Ўзбекистон фақат ногиронлар ё азадорлар мамлакати бўлиб қолмайдими?

    Ҳозир кўпчилик пул топмаса ҳам Россияга келяпти. Оддий мисол — 52 киши ёниб кетди. Бир кузатинг-чи, одамлар Қозоғистон орқали ўтадиган автобусларга чиқмай қўйдимикин, Россияга бормай қўйдимикин? Сабаби, бу ерда сал бўлса-да шароит — газ ва электр бор, қорин эса тўйса бўлди. Ўзингиз ўйланг, уйингизда оддий шароит етарли бўлса, четда юрармидингиз?! Ота-она, бола-чақа, маҳалла-кўйдан узоқда юриш кимга ҳам ёқади?! Бу ерда топаётган даромадимнинг ҳеч бўлмаса учдан иккисини Ўзбекистонда тополганимда, Россияга келиб ҳам ўтирмасдим. Менимча, бу ердаги пулимни Ўзбекистонда топиш учун кунига 25 соат ишлаш керак.

    Бу ерга декабрнинг бошида келган бўлсам, шундан бери Ўзбекистон билан боғлиқ янгиликларни кузатаман. Кунда бўлмаса ҳам, кунора Россиянинг у ёки бу жойида ўзбеклар вафот этгани ҳақида ўқийман. Савол туғилади — ўзбеклар нима учун яшаяпти? Итдек ўлиш ёки ўлиги узоқ бир маконда ҳор бўлиши учунми? Сизу биз билмаган яна қанча ўлганлар бор. Хўп, ажали етган, дейишингиз мумкин, майли, розиман, аммо тирик қолганлар-чи? Улар бу ерларда масхара бўлиб, руҳан эзилиб, қандай аҳволга тушяпти?

    Кузатсангиз, одамларнинг ҳаётдан умиди қолмаяпти. Яна бир масала — руҳан эзилган ёки туғилганига пушаймон одам қандай қилиб фарзанд тарбиялайди? Масалан, мен — ўзим шунчаки яшашимдан маъно истадим, лекин маъно топмадим. Уйланиш учун Россияга келдим. Худога шукур, пул топиб уйландим, фарзандли ҳам бўлдим. Энди уларни боқиш учун яна Россияга келдим. Баъзида ўйлайман — барибир улар билан бирга яшамас эканман, нега уйландим? Нима учун фарзандли бўлдим? Тўғри, 10—15 йилдан кейин, кучдан қолиб, ногирон бўлиб қолганимда улар менга қарайди. Лекин қандай — яхши қарайдими ё ёмон — бунисини билмадим. Ҳар ҳолда, фарзандларим менга яхши қараши учун уларга яхши тарбия беришим керак. Лекин мен ўзим узоқда бўлсам, қандай қилиб тарбия бераман?

    Мавзуга доир:Муҳожирлар ҳаёти. Владивостокдаги фарғоналик йигит: «Қайтгим келяпти. Лекин Ўзбекистонда бунча пул топишим қийин» (видео)

    Мавзуга доир: Муҳожирлар ҳаёти. Россиядаги наманганлик боғбон: «Россияда 13 йил давомида қилмаган ишим қолмади. Ҳатто чўчқа ҳам боққанман» (видео)

    26.01.2018, 17:49   Изоҳ (0)   124099
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «Трамадол» ва «Лирика» олди-сотдиси билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйилди

    26.01.2018, 17:06

    Хатирчи тумани тиббиёт бирлашмаси собиқ раҳбарлари нега жавобгарликка тортилди?

    26.01.2018, 16:55

    Миллий университетда ислом академияси илмий кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди

    26.01.2018, 16:43

    ФВВ чегарадан ўтаётган фуқаролар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда

    26.01.2018, 16:32

    ИИВ Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин совиши муносабати билан аҳолига мурожаатнома йўллади

    26.01.2018, 16:22

    Қибрайлик 23 ёшли қизни Ҳиндистонга фоҳишаликка юборишга уринган шахслар қўлга олинди

    26.01.2018, 16:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    3,5 дюймли экранга эга митти носимметрик смартфон Qin K25 тақдим этилди

    Фарзанд | 30 июн, 15:40

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Реклама | 30 июн, 15:00

    Эроннинг етакчи уламоси Трамп ва Нетаньяхуга қарши фатво чиқарди

    Дунё | 30 июн, 15:26

    Норвегия Исроил армиясига ёрдамлашган 2 та компания билан ҳамкорликни узди

    Дунё | 30 июн, 15:15

    Илия Топурия йил охирига қадар UFC’да яна бир жанг ўтказмоқчи

    Спорт | 30 июн, 15:00

    Топ-300 талик олийгоҳга кирган ўзбекистонлик ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити берилади

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:58

    Туркия ва Сурия автомобиль қатновларини тиклайди

    Дунё | 30 июн, 14:45

    Ўзбекистонда ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:28

    “Бу ишлар ‘кампаниябозлик’ бўлмаслиги зарур” — президент ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиш ҳақида

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.