Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси делегацияси Испания ички ишлар вазирлиги туристик полицияси бошлиғи Х. Руэда билан учрашув ўтказди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистоннинг асосий туристик марказларида татбиқ этилаётган «Хавфсиз туризм» концепцияси ва Испанияда хорижий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар билан танишди.
Томонлар Ўзбекистон ва Испанияга сайёҳлик мақсадида ташриф буюраётган икки давлат фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадларида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олди.
Изоҳ (0)