Мексикалик полициячилар йўқолиб қолган аёлнинг жасади қолдиқларини унинг собиқ турмуш ўртоғининг уйидаги кастрюлкадан топди, деб хабар беради Fox News.
Магдалена Агилар Ромеро январь ойининг бошида Таско шаҳрида йўқолиб қолган эди. Аёл йўқолишидан олдин собиқ турмуш ўртоғи Сезар Гомез Арчинеганикига фарзандларини олиш учун борган.
Полициячиларнинг тахмин қилишича, эркак собиқ рафиқасини ўлдириб, сўнг жасадни бўлакларга бўлган ва қўл ҳамда оёқларини қайнатган.
Уйнинг ошхонасидаги музлатгичдан Ромеро танасининг қолган қисмлари топилган.
Полиция жиноятнинг бошқа тафсилотларини ошкор қилмаган. Арчинеганинг ҳибсга олингани ҳақида ҳам аниқ маълумотлар келтирилмаган.
Хабарда қайд этилишича, Мексикада сўнгги ўн йил ичида аёлларни ўлдириш ҳолати ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада кўпайган.
Изоҳ (0)