Буюк Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон Россия Британия инфратузилмасига ва энергия таъминоти тизимига зарба бериши мумкинлигини, бу эса «минглаб ва минглаб» қурбонларга олиб келиши мумкинлигини айтди, деб ёзади «Газета.ru» The Telegraph’га таяниб.
Нашрга берган интервьюсида Уильямсон Россия Британиянинг нозик инфратузилмасини ва унинг энергия таъминоти тизими билан алоқасини ўрганаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Москва «бошқа ҳар қандай мамлакат номақбул деб топадиган» хатти-ҳаракатларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Нашр эслатишича, аввалроқ Британия қуролли кучлари бош штаби раҳбари Николас Картер Россиянинг «душманларча хатти-ҳаракатлари» ҳақида огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)