Қирғизистон пойтахтида 15 киши совуқ об-ҳаво қурбони бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бишкекда январь ойида қаҳратон туфайли 15 киши, асосан муқим яшаш жойи бўлмаган одамлар ҳаётдан кўз юмди. Ўтган ҳафтада 293 нафар шундай шахс аниқланди. Рейдлардан сўнг улар ижтимоий бошпаналарга юборилмоқда», — дейилади шаҳар ИИБ хабарида.
Метеорологларга кўра, Қирғизистонда аномал совуқ об-ҳаво январь охиригача сақланиб қолади. Бишкекда ҳарорат 15 даража совуқни ташкил этди, тоғли ҳудудларда яқин орада 45 даражагача совуқ кутилмоқда.
Изоҳ (0)