АҚШ олий суди ақли заифликдан азият чекаётгани сабабли содир этган жиноятини эслай олмаётган 67 ёшли Вернон Мэдисон учун ўлим жазосини қўллашни кечиктирди, деб хабар беради «Интерфакс».
25 январь куни Алабама штати суди томонидан Мэдисонга ўлдирувчи инъекция қилиниши керак эди.
Олий суд қарорни кейинроққа қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.
Жиноятчининг адвокати Мэдисон қилган жинояти ва унга нисбатан қўлланилувчи жазо турини ҳам эслай олмаётганини таъкидлаган.
Мэдисон 1985 йилда полициячини ўлдиргани учун қамалган эди. Қамоқда ўтирган пайтида у бир неч бор инсультни бошдан кечирган. Унинг IQ даражаси ҳозирда 72 баллни ташкил этади.
2016 йилда ҳам апелляция суди Мэдисон учун ўлим жазосини ортга сурган эди.
Изоҳ (0)