• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12674.37
    • RUB161.23
    • EUR14470.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Томошабин кинотеатрга қайтади...ми?

    ЎзА Ўзбекистондаги кинотеатрлар фаолиятидаги оқсашлар, хусусан, бу борада Самарқанд вилояти ва шаҳрида кузатилаётган ҳолат ҳақида танқидий мақола чоп этди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Самарқанддаги «Шарқ юлдузи» кинотеатри. Фото: «Panoramio.com»

    Самарқанддаги «Шарқ юлдузи» кинотеатри. Фото: «Panoramio.com»

    Катта ёшли кишилар билан кино мавзусида суҳбатлашиб қолсангиз, аксарияти «ёшлигимизда маҳалламизда клуб бўларди, катта-ю кичик бориб кино кўрардик», дейди. Ёки юртимизнинг таниқли театр актёрлари келиб, спектакль намойиш этгани, ижодий учрашув ўтказганини завқ билан гапиради. 

    Ҳозир ҳам ўша клуб, кинотеатр борми, деб сўрасангиз, жавоблар деярли бир хил: «Кинотеатр тўйхона бўлиб кетди», «Клуб ўрнида савдо дўкони, ошхона қурилди», «Хусусийлаштириб олганидан кейин ўз билганича фойдаланяпти» ва ҳоказо.

    Бу фикрларнинг барчасида жон бор. Ҳақиқатан ҳам, жамоа хўжаликлари балансида бўлган клублар хўжаликлар тугатилаётганда хусусийлаштирилиб, уларнинг деярли барчаси бузилиб кетди. Туман, шаҳарлардаги кинотеатрларнинг тақдири ҳам шундай бўлди. Фаолият йўналишини ўзгартирмаслик шарти билан сотиб олган тадбиркорлар ҳам кейинчалик бу талабни унутиб қўйди. Аниқроғи, ҳеч ким сўрамай қўйгач, энди кинотеатрга эҳтиёж қолмади, деган важ билан улар ҳам ўз билганича иш тута бошлади.

    Ана шундай муносабат туфайли бугун Самарқандда фаолияти сақланган атиги 13 кинотеатр рўйхатда туради. Ҳа, фақат рўйхатда туради, аслида аксарияти фаолият кўрсатмайди. Вилоятда 16 шаҳар ва туман борлигини ҳисобга олсак, демак, айрим туманларда кинотеатрнинг ўзи йўқ.

    Биргина Самарқанд шаҳрида «Шарқ юлдузи» кинотеатрини ҳисобга олмаганда, бошқа муассасаларда қачон кино намойиш этилгани одамларнинг эсидан ҳам чиқиб кетган. Шаҳарда вазият шундай бўлгач, туманлардаги аҳволни тасаввур қилаверинг. Ҳаммамиз биладиган ўша ҳолат – юқоридан топшириқ бўлгач, мактаб ёки коллеж залида ўқувчилар учун фильм намойиш этилади. Йилда бир-икки бор жойларда ташкил этиладиган кино фестиваллари доирасидаги фильмлар намойишининг томошабинлари ҳам яна ўша ўқувчилар, талабалар.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили 3 августда ижодкор зиёлилар билан ўтказган учрашувида миллий кино санъатимиз, хусусан, шундай оғриқли масалалар ҳақида ҳам фикр юритилган эди. Орадан уч кун ўтиб, 7 августда давлатимиз раҳбарининг «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Йил якунида, яъни 29 декабрь куни Президентимиз яна ушбу масалага эътибор қаратди – миллий кино санъати ва киноиндустриямизни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Ушбу йиғилишда давлатимиз раҳбари дунё миқёсида турли ғоя ва мафкуралар кураши, одамлар, айниқса, ёшларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун турли кучлар ўртасида рақобат кескин тус олган бугунги кунда энг оммавий санъат бўлган кинонинг беқиёс имкониятларидан самарали фойдаланишимиз керак, деб алоҳида таъкидлади.

    Хўш, давлат раҳбари томонидан кино санъати ва саноатини ривожлантиришга қаратилаётган бундай эътибор, белгилаб берилган вазифалар ижроси жойларда қандай кечмоқда? Кинотеатрлар фаолиятида жонланиш кузатилдими?

    –Албатта, Президентимизнинг қарори ва билдирган фикрларидан сўнг, аввало, тизимга бўлган муносабат ўзгарди, – дейди «Ўзбеккино» миллий агентлиги Самарқанд ҳудудий бўлими бошлиғи Ф.Розиқов. – Самарқанд вилояти ҳокимининг 2017 йил 12 августдаги қарори билан «Ўзбеккино» миллий агентлиги вилоят бўлимининг моддий-техник базасини ривожлантириш дастури тасдиқланди. Дастурга асосан, бўлимга 30 миллион сўм маблағ ажратилди. 2018 йилда бўлим биносини ва Самарқанд шаҳридаги «Шарқ юлдузи» кинотеатри, «Жомбой кино» ва «Қўшработ кино» давлат унитар корхоналарини замонавий ускуналар билан таъминлаш ҳамда кинозалларни таъмирлаш белгиланди.

    Жойларда кенг халқ оммаси учун кино намойишларини мунтазам йўлга қўйиш мақсадида шаҳар, туманлардаги 29 касб-ҳунар коллежининг фаоллар зали кинозалга мослаштирилмоқда. Туман марказлари ва қишлоқлардаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларида ҳам кино намойиш этиш учун имконият яратилмоқда.

    Бундан ташқари, жорий йилда Миллий банк кредити асосида вилоятимиз шаҳар ва туманларида 1 та икки қаватли, 3 та бир қаватли, 2 та ёзги кинотеатр қурилиши ҳамда 3 та кинотеатрни реконструкция қилиш режалаштирилган.

    Ҳудудий бўлимнинг кино тарғиботи борасидаги имкониятларини кенгайтириш мақсадида агентлик томонидан Damas автомашинаси берилди. Шунингдек, 50 миллион сўмликдан ортиқ жиҳозлар ажратилди.

    Умуман, олдимизга қўйилган вазифаларни тўлақонли бажаришимиз учун зарур шароит ҳам, имконият ҳам яратилмоқда. Гап ана шу имкониятлардан фойдаланиб, ишни тўғри ташкил қилишимизда, одамларни кинотеатрларга қайтара олишимизда. Бу борадаги амалий ишларга киришиб, Самарқанд шаҳридаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида ретро фильмлари намойишини йўлга қўйдик. Шунингдек, шаҳримизга келаётган чет эллик сайёҳлар учун рус, инглиз тилларида фильмлар намойиши ҳам ташкил этилди. Лекин бу олдимизда турган улкан вазифаларни бажариш йўлидаги дастлабки ҳаракатлардир.

    Ҳа, шаҳардаги кинотеатрларда намойиш этилаётган янги фильмлар, премьералар, актёрлар билан учрашувлар орқали миллий кино санъатимиздаги янгилик ва ўзгаришларни халқимизга етказиш, уларнинг бу борадаги тушунчаларини кенгайтириш мушкул. Қачонки, нафақат шаҳардаги, балки олис қишлоқлардаги давраларда, хотин-қизлар, ёшларнинг ўзаро суҳбатларида ҳам ўзлигимизга хос бўлмаган хорижий сериаллар ҳақидаги суҳбатлар ўрнини ўзимизнинг миллий кино ва спектакллар ҳақидаги баҳс-мунозаралар эгалласа, миллий кино санъатимизнинг таъсири ва тарбиявий аҳамияти сезилаётгани тўғрисида гапирсак, ярашади. Акс ҳолда, ҳамма гапларимиз раҳбарлар учун ёзилган ва фақат қоғозда қолиб кетадиган шунчаки ҳисобот бўлиб қолаверади.

    25.01.2018, 10:10   Изоҳ (0)   12073
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент ташрифидан сўнг Сурхондарёда маиший чиқиндиларни қайта ишлаш заводи очилди

    25.01.2018, 09:59

    Сергелида темир йўлни кесиб ўтувчи кўприк қурилиши бошланди (фото)

    25.01.2018, 09:25

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси: нотўғри ахборот тарқатиш – оғир гуноҳ

    25.01.2018, 09:01

    Каттақўрғондаги махсус бўлимда ишловчи «майор» кимларга нималарни ваъда қилди?

    25.01.2018, 08:55

    Ўзбекистонда стратегик аҳамиятга эга корхоналарга тендер ўтказмаслик ҳуқуқи берилди

    24.01.2018, 23:20

    Қашқадарёда ўғрилик учун судланган шахс жазони ўташдан бўйин товлаб, Тошкентда юргани аниқланди

    24.01.2018, 22:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида

     

    Тавсия этамиз

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон президенти ташриф буюрган Ўзбекистон-Қатар баҳсидан фотогалерея

    Ўзбекистон | 11 июн, 00:33

    Тошкент халқаро аэропортида қарийб 1 млрд сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар тўхтатилди

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:55

    БМТ ҳисоботи: Туғилишнинг пасайиши яшаш даражаси ошиши ва келажак ташвиши билан боғлиқ

    Дунё | 10 июн, 23:45

    Одам савдоси учун қидирилаётган ўзбекистонлик аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:35

    Бухорода ота мактабга келиб, ўғлининг синфдошларини аёвсиз калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:25

    “Россиянинг тегишли идораларини Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақириб қоламиз” — ТИВ

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 10 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:05

    Британия қироллик оиласида ҳанузгача амал қиладиган 9 ғайриоддий тақиқ

    Лайфстайл | 10 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.