Ўзбекистон Президенти «Стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Мазкур стратегик харидорлар — Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари, «Ўзбекнефтегаз», «Ўзбекэнерго», «Ўзбекгидроэнерго», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекистон темир йўллари», «Ўзбеккўмир», «Ўзбекистон ҳаво йўллари», «Ўзбектелеком», «Миллий энергия тежовчи компания» ва «Ўзавтосаноат», шунингдек, мазкур компаниялар улушлари бўлган ташкилотларга нисбатан алоҳида ёндашувларни жорий этади.
Улар жиҳозлар, хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлари, шунингдек, жорий ишлаб чиқариш учун иш ва хизматларни харид қилишга шартномаларни, суммадан қатъий назар, энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан имзолаш ҳуқуқига эга бўлди.
Танлов (тендер) савдоларини ўтказиш тўғрисидаги умумий талаблар уларга тааллуқли эмас, бироқ етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномаларни ҳам имзолай олмайди.
Изоҳ (0)