Косово полицияси ўлка мактабларида ўтказган операция давомида 60 килограммдан ошиқ марихуана ва бошқа наркотикларни мусодара қилди. Бу ҳақда республика ИИВ маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Полициянинг ‘Мактабларда наркотикларга ўрин йўқ’ акцияси давомида 62 килограммдан ошиқ марихуана, 0,5 грамм кокаин ва ўқотар қурол мусодара қилинди. 26 киши қўлга олинди, 17 та жиноий иш қўзғатилди», — дейилади вазирлик хабарида.
Операция ўтган ҳафтада Косованинг барча худудида ўтказилгани билдирилмоқда. Одатда бундай тадбирлар кўплаб миқдорда оғир ва енгил наркотиклар, қурол ҳамда келиб чиқиши шубҳали йирик суммадаги пулларнинг мусодара этилишига олиб келади.
Изоҳ (0)