Кентукки штатининг (АҚШ) Бентон шаҳрида икки нафар мактаб ўқувчисини отиб ташлаган ўсмирга қотиллик ва қотилликка қасд бўйича айбловлар эълон қилинади. Бу ҳақда штат полицияси бошлиғи Ричард Сандерс маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса жойига биринчи бўлиб отишма юз берган мактабда ўқиётган қизидан хавотир олган ҳуқуқ-тартибот ходими етиб келгани билдирилмоқда.
Кентукки губернатори Метт Бевинга кўра, отишма оқибатида жами 19 киши жабрланди. Улардан 14 нафарига ўқ узилган. 15 ёшли ўқувчи ўсмир ва қиз ҳалок бўлди, 5 киши оғир яраланди.
Отишмани уюштирган 15 ёшли мактаб ўқувчиси воқеа жойида қаршиликсиз қўлга олинди.
Изоҳ (0)