Бельгияда католик черков дьякони (қуйи унвонли руҳоний) устидан суд бошланди, у камида ўн киши, шу жумладан, ўз онасини ўлдирганликда айбланмоқда, деб ёзади Het Niewsblad.
Тергов версиясига кўра, касалхонада ҳамшир бўлиб ишлаган Иво Поппе ўз қурбонлари венасига ҳаво киритган, бу қон томирларининг бекилиб қолишига олиб келган ва ўлим билан тугаган. Маҳаллий ОАВлар томонидан «ўлим руҳонийси» деб аталаётган айбланувчи ўз хатти-ҳаракатларини эвтаназия деб атаб, буни кекса одамлар ва давосиз касалларга раҳми келгани учун қилганини айтмоқда.
Эркак ўнлаб кишиларга нисбатан эвтаназияни амалга оширгани ҳақида ўз руҳшуносига гапириб бергач, 2014 йилда ҳибсга олинган эди.
Қурбонлар орасида Поппенинг икки амакиси, қайнотаси ва ўз онаси ҳам бор. Таъкидланишича, аёл сўнгги вақтларда депрессиядан азоб чеккан, аммо, унинг шифокорлари фикрича, у кўнгилли равишда эвтаназияга қўл урмаган бўларди.
Изоҳ (0)