АҚШда ядро хавфсизлиги бўйича миллий бошқарма денгиздаги базага таянадиган ядровий жанговар ўқларнинг иккита янги турини яратиш бўйича дастурни ишга тушириш арафасида бор кучи билан ишламоқда. Бу ҳақда бошқарманинг собиқ раҳбари Фрэнк Клоц Defense News нашрига маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, барча дастурларни якунлаш учун муассасага кўпроқ инвестициялар зарур бўлади. Аммо АҚШлик мансабдор яқинда ошкор қилинган АҚШнинг янги доктринаси тафсилотларини изоҳлашдан бош тортди.
Ҳужжатда АҚШ яқин орада мавжуд жанговар каллакларни модификация қилиши, сўнг замонавий ядровий қанотли ракетани яратиши ҳақида айтилган.
Изоҳ (0)