Гавайи ороллари губернатори Дэвид Айдж 13 январда жўнатилган ракета ҳужуми ҳақидаги хабарнинг ёлғон эканлигини икки дақиқадан сўнг билган. Бироқ бу ҳақда Twitter орқали хабар беришни ўйламаган. Чунки у ўзининг Twitter саҳифасига тўғридан-тўғри кира олмаган. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Гавайи аҳолиси ҳалокат ҳақидаги хабарнинг хато сабабли жўнатилгани ҳақида 40 дақиқадан сўнг маълумот олган. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси эса нотўғри хабар жўнатилганидан 20 дақиқа ўтгач, бу ҳақда Twitterда маълум қилган.Айдж журналистлар саволларига жавоб бериш чоғида Twitter‘даги саҳифасининг логин ва паролини ёддан билмаслигини тан олган, шунингдек, у ҳодисадан сўнг парол ва логинни телефонига ёзиб олганини ва энди ўз саҳифасига тўғридан-тўғри кира олишини айтган.
Изоҳ (0)