АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурияда олиб борган ҳарбий операциялари давомида сўнгги 40 ой ичида 10 900 кишини ўлдирди. Бу каби маълумотларни Сурия инсон ҳуқуқлари кузатув маркази ўз сайтида келтириб ўтди.
Марказ тақдим этган маълумотларга кўра, ўлдирилганлар орасида 7396 киши ИШИД террорчилик ташкилотининг аъзоси ҳисобланади. Раққа, Алеппо, Идлиб ва Дайр-аз-Зор вилоятларида ҳалок бўлганлар орасида 2815 нафар тинч аҳоли — 655 нафар бола ва 481 нафар аёл ҳалок бўлган.
Халқаро террорчиликка қарши АҚШ босчилигидаги коалиция 2014 йилнинг сентябрида тузилган. Унинг мақсади ИШИД ташкилотини йўқ қилиш ва Сурия режимини ўзгартиришда иборат бўлган. 2017 йилнинг охирида маълум бўлишича, коалиция мамлакат президенти Башар Асад назорати остида бўлган ҳудудларда ҳарбий операцияларни ўтказишдан бош тортган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)