Суриянинг Африн шаҳрида Туркия томонидан олиб борилаётган операция чоғида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлмоқда, деб ёзади «Газета.ru» БМТ бош котиби вакили Стефан Дюжаррикка таяниб.
«Охирги кунларда ўққа тутишлар натижасида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди», — деди у брифингда.
Унинг сўзларига кўра, энг кучли ўқ ёмғирлари Туркия билан чегарадош шаҳарларда ёғдирилмоқда.
«Гуманитар миссиядаги ҳамкасбларимиз ҳисоб-китобларига кўра, беш минг киши яқин орадаги қишлоқлардан бошпана топган. Яна мингга яқини Алеппога кетган», — дея қўшиб қўйди у.
Изоҳ (0)