Афғонистонлик жангарилар Жалолобод туманидаги халқаро Save the Children («Болаларни қутқаринг») ташкилоти биносига ҳужум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Террорчилар дастлаб автомобиль ичига ўрнатилган портовчи мосламани ҳаракатга келтирган. Портлаш оқибатида 11 киши жароҳатланган.
Шунингдек, бино олдида маҳаллий хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасида отишма ҳам юз берган.
Изоҳ (0)